"Челси" футболчисини ҳамшаҳарига сотди

Лондоннинг "Челси" клуби 21 ёшли ҳимоячи Марк Гехи билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

21 ёшли футболчи энди фаолиятини пойтахтнинг бошқа бир жамоаси - "Кристал Пелас"да давом эттиради. У янги жамоаси билан 2026 йил йилнинг ёзига қадар тузилган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолади.

Ҳозирча Маркнинг трансфер нархи расман эълон қилинмади, аммо Transfermarkt порталининг хабар беришича, Гехининг трансфери “Кристал Пелас”га 23,3 миллион еврога тушган.

Таъкидлаш жоизки, ҳимоячи сўнгги бир ярим мавсумни "Суонси" сафида ижарада ўтказди. Гехи уэльсликлар билан жами 59 та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!