"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа жамоасига ўтади

"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Лондоннинг бошқа бир жамоасига кўчиб ўтиши мумкин, дея ёзмоқда "The Sun" нашри. 

Манбанинг маълум қилишича, "Арсенал" футболчини ижарага олмоқчи. Футболчи ва "канонирлар" шахсий шартнома борасида келишиб олган. "Челси" ҳам форвардни қўйиб юборишга қарши эмас. 

Аввалроқ, Тэмми хизматига "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди, бироқ "арристократлар" футболчини "Арсенал"га бермоқчи. 

2020/21 йилги мавсумда Абрахам 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!