“Челси” инқирозга юз тутди
Англиянинг энг бадавлат клубларидан “Челси” Премьер-лиганинг 31-турида “Эвертон”меҳмони бўлиб, рақибга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, лондонликлар барча мусобақаларда кетма-кет тўртта ўйинда ютқазди ва тўплар нисбати 2:12 кўринишига келди.
Бу серия Лига чемпионларининг 1/8 финалида “Пари Сен-Жермен”га қарши биринчи ўйинда 2:5 ҳисобидаги мағлубият билан бошланган. Шундан сўнг, “Челси” АПЛда “Ньюкасл Юнайтед”га 0:1 ҳисобида ютқазди. Жавоб ўйинида парижликлар яна учта жавобсиз гол урди, худди шундай ҳолат “Эвертон”га қарши ўйинда ҳам такрорланди.
Ҳозирда “Челси” 48 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
“Аристократлар”га мавсум давомида бош мураббийни алиштиргани ҳам ёрдам бермади. Янги бош мураббий Лиам Росеньор ҳам жамоани инқироздан олиб чиқолмаяпти.
Фикрлар