“Челси” раҳбарлари зўр ҳимоячини атайин “синдиряпти”!

“Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен клуб раҳбарияти талабига кўра ўйинларга қўйилмаяпти. Улар бош мураббий Томас Тухелга футболчини расмий учрашувларда зарурат бўлмаган тақдирда майдонга туширишни таъқиқлаб қўйди.

Манбаларнинг хабар беришича, клуб мутасаддилари бу қарори Кристенсен жамоа билан янги шартнома имзоламагани билан боғлиқ. Ўз вақтида Тэмми Абрахам янги битимга кўнмагани учун захирага михланган ва охир-оқибат у “Рома”га ўтиб кетганди.

Кристенсеннинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолишига Томас Тухель айбдор эмас. Унинг футболчи билан муносабатлари жуда яхши. Кристенсен ҳам германиялик мутахассис уни янада юқори босқичга олиб чиққанидан миннатдор.

Клуб раҳбарияти янги битимга кўнмаётган Антонио Рюдигер ва Тиаго Силвага Кристенсенга қилган муносабатини қўллай олмайди. Чунки уларнинг шартномасида агар клуб бу ўйинчилардан спорт принципларидан ташқари омиллар учун ўйнатмаса, катта жарима тўлаши белгилаб қўйилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×