Жаҳон футболи юлдузи Эрлинг Холанд фаолиятини қайси жамоада давом эттириши барчанинг эътибор марказида бўлиб турибди.

"Sport Bild" нашрининг маълум қилишича, "Челси" норвегиялик ҳужумчини сотиб олиш борасида жиддий ҳаракатларни бошлаган. Клуб президенти Роман Абрамович унинг учун даҳшатли сумма тўлашга тайёр. Холанд трансфери учун лондонликлар 175 миллион евро сарфлаши мумкин.

Аввалроқ, "асаларилар" раҳбарияти Эрлингни бу ёзда қўйиб юбормасликни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жамоа бир неча кун олдин Жейдон Санчони ҳам сотиб юборди.

20 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 41 ўйинда иштирок этиб, худди шунча тўп киритишга муваффақ бўлди ва 12 бор жамоадошлари голига ҳаммуаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар