“Челси”дан норози юлдуз “Реал” таклифига жавоб қайтарди

“Челси”нинг ёш юлдузи Мейсон Маунт клуб раҳбарияти унга эътиборсизлик қилиб, янги шатнома тақдим қилмаётганидан норозилигини билдирганидан кейин унга бир неча суперклублардан таклиф кела бошлади.

Истеъдодли ярим ҳимоячига “Қироллик клуби” ҳам оғиз солди.

Маълумотларга қараганда, Маунт “Реал” таклифини қабул қилмаган. Манбалар футболчининг бу қарорга келишига “аристократлар” у билан янги битим бўйича музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Аслида 22 ёшли футболчи фаолиятини “Челси” сафида давом эттиришни хоҳлайди. Бироқ,  мутасаддилар жамоага олиб келинган қиммат футболчиларга эътибор қаратиб, клуб тарбияланувчиларининг истакларини инобатга олмагани Маунтга ёмон таъсир қилди.

Энди вазият ўтган ва жорий мавсумда 15 та учрашувда қатнашиб, учта гол урган Мейсон Маунт клуб билан 2024 йилгача тузилган шартномани узайтиришга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар