“Челси”нинг нозик нуқтаси

Бош мураббий Томас Тухель таркибнинг нозик нуқтасини топди. Германиялик мутахассиснинг фикрича, клуб раҳбарияти қишки трансферлар вақтида биринчи бўлиб чап қанот ҳимоячисини олиб келиши керак бўлади.

Бу муаммо келиб чиқишига чап қанот ҳимоясида ўйнаб келган Бен Чилуэллнинг оғир жароҳат олгани сабаб бўлди.

Ҳозирча, унинг ўрнини Маркос Алонсо босиб турибди. Бироқ ёши ўтиб бораётган испаниялик футболчи ҳимоядан ҳужумга ўтишда қийналиб қолмоқда ва унга тезлик етишмаяпти.

Томас Тухель бу ўринга “Эвертон” вакили Лукас Динни лойиқ кўряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×