Даврон Файзиев Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабасидан сўнг нималар деди?

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси илк бор Қозоғистонни мағлуб этди. Нур-султонда ташкил этилган ўртоққлик баҳсида вакилларимиз ҳисобда ортда бораётганди, якунда 4:6 ҳисобида зафар қучишди. 

Ушбу ғалабадан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари ва таниқли шарҳлоқвчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида футзалчиларимиз ҳақида фикр билдирди.

- Қозоғистон - Ўзбекистон 4:6. Дастлабки бўлимда терма жамоамиз 0:3 ютқазаётганди. Доимгидек ирода ва кураш, натижада камбэк. Голлардан бирини дарвозабон Равшан Элибоев урганини эътироф этиш керак.

Эслатиб ўтаман, Қозоғистон жаҳон чемпионатида кучли тўртликка кирганди. Қўшниларимиз билан қарама-қаршиликда биринчи ғалаба. Табриклайман, ажойиб жамоа, - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар