Даврон Файзиев:

Бугун Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Шериф" учрашуви бўлиб ўтади. Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилади.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ушбу беллашув олдидан қуйдаги фикрларни билдириб ўтди.

- "Сантьяго Бернабеу"даги ўзбек. Бугун биз учун яна бир эътиборли воқеа рўй беради. Жасур Яхшибоев ва унинг "Шериф" жамоаси Чемпионлар лигаси дориасида "Реал" Мадрид билан ўйнайди. "Сантьяго Бернабеу"да. Бош мураббий Юрий Вернидуб уни асосий таркибда туширишини кутамиз. Яхшибоев эса хотиржамликни йўқотмаган ҳолда ўзини кўрсатиши, камида Анчелоттининг эътиборини тортиши керак. “35 миллион халқимиз, ҳамма сендан голлар кутади”, деган хаяжонли гаплар билан унинг елкасига қўшимча юк осиб қўймаймиз. Жасурбек, бу ҳам бир ўйин, сен эса майдонда ўз ишингни биласан. Бос! - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
28/09/2021 14:18
Sport TV обермаса керак халихам элон килмади, Uzbekistan Legioners телеграм каналида силкаси бор кидирвотганлар болса..
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
28/09/2021 15:06
Teligram kanaldi sisilkasini tashang iltimos
Ulugoff Dlyabiznesa
28/09/2021 17:43
http://t.me/uzbekistan_legioners

Минбар

Барча блоглар