Даврон Ҳошимов қанча танаффусдан кейин терма жамоага чақирув олди?

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Грузияга қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Словениялик мутахассис мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, 28 ёшли "Навбаҳор" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов қарийиб 2 ярим йиллик танаффусдан сўнг яна термага чақирув олди. Футболчи сўнгги бор "ЖЧ-2022" саралаш босқичидан ўрин олган Фаластинга қарши ўйинда майдонга тушган эди. 

Маълумот учун, Ҳошимов 2013 йил Миржалол Қосимов қўл остида термада дебют қилган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!