Денис Истомин "Президент кубоги"ни ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Теннис бўйича Ўзбекистоннинг энг машҳур ракетка устаси Денис Истомин Қозоғистон кортлари мезбонлик қилаётган "Президент кубоги"да қатнашмоқда.

Вакилимиз илк босқичда россиялик Ян Бондаревскийга қарши кортга чиқди. Беллашув Истоминнинг 6:3, 3:6, 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Денис 1/8 финалда Украина шарафини ҳимоя қилаётган Илья Марченко билан баҳс олиб боради.

Учрашув эртага Тошкент вақти билан тахминан 10:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!