Дилшод Раҳматов:

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашуви якунига етди ва унда ҳамюртларимиз мардонавор ўйин кўрсатиб, 8:9 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувдан сўнг жамоамиз етакчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди:

"Биз халқимизни ва мана шу ерга ташриф буюрган мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бу Жаҳон Чемпионатидаги охирги ўйинимиз эмас. Худо хоҳласа, кейинги Мундиалда ёшларимиз билан бундан ҳам яхши натижа қайд этишига ҳаракат қиламиз.

Йигитларга раҳмат. Атмосфера жуда ажойиб бўлди. Ишқибозларга ҳам алоҳида ташаккур! Учрашув жуда ҳам оғир бўлди. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биласиз, Эрон бу каби хатоларни кечирмайди. Шунингдек, биз ҳам рақибнинг хатоларидан максимал фойдаландик, деб ўйлайман. Катта раҳмат! "Cпасибо"! "Thank you very much"!", - деди Раҳматов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар