"Динамо" ҳам машғулотларга киришди

“Динамо” жамоаси икки ҳафталик танаффусдан кейин мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади.

Жамоа аъзолари бугун, 15 июль куни Самарқанддаги қароргоҳда тўпланиб, машғулотларга киришишди. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказиш белгиланган.

Ушбу йиғин доирасида 20 июль, сешанба куни Қаршида “Насаф”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган.

“Динамо” жамоаси 15-22 июль кунлари Самарқандда тайёргарлик кўриб, 23 июль кунидан Тошкент вилоятининг Дукент тоғли ҳудудида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирмоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар кузатилса, бу ҳақда расман маълум қилинади, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!