"Динамо"ни Суперлигага олиб чиққан хорижлик мураббий лавозимидан озод этилди. Самарқандликлар бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказмоқда

2021 йилги мавсум якунларига кўра, «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

«Динамо» ПФК билан тузилган бир йиллик шартномаси якунига етгач, жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов клуб билан хайрлашди.

Тожикистонлик тажрибали мутахассис қўл остида «Динамо» жамоаси 2021 йилги мавсум якунларига кўра Про лигадан Суперлигага йўлланма олди.

«Динамо» ПФК раҳбарияти айни дамда бир қатор мутахасссислар билан музокара олиб бормоқда. Янги бош мураббий масаласида келишувга эришилса, клуб расмий сайтида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!