Диёр Имомхўжаев: АГМКга "Навбаҳор" билан ўйинда осон бўлмайди... Ҳакам эҳтиётсизлиги сабаб "Пахтакор" офсайддан гол урган

Бугун Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилади. ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ушбу учрашувларга эътибор қаратди. 

- Суперлигада бугун 3 та яхши ўйин бор.

"Бунёдкор"га Фаррух Икромов ёрдам бера олмайди. У мавсум бошидан бери 6 та гол урди. Сўнгги 3 та ўйиннинг ҳаммасида гол урди ва август ойининг энг яхшиси бўлди. Швецияга қарши ўйинда жароҳат олди.

Наманганда АГМК меҳмон бўлади. Илк учрашувда Қосимов жамоаси 2:1 ҳисобида устун келганди. Аммо бугун осон бўлмайди. "Навбаҳор" сўнгги икки турда "Локомотив" ва "Насаф"ни таслим қилганини унутмаслик керак. АГМК эса тўрт ўйиндан буён ғолиб чиқмаяпти.

"Металлург" "Пахтакор" билан илк ўйинда дуранг ўйнашига оз қолганди. Ҳакам эҳтиётсизлиги сабаб "Пахтакор" офсайддан гол урган. Кримец ўша учрашувда қизил олган. Яъни Жасур Абдураимов собиқ жамоасини мағлуб этиш учун бугун борини беради. Сўнгги 7 та ўйиндан 6 тасида мағлуб бўлган "Металлург" учун очко ҳаводек зарур, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!