Диёр Имомхўжаев: Элдор тўлдирувчи вазифасида, Яхшибоев эса мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олди

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграм каналида легионерларимизнинг кечаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

"Дам олиш куни хорижда ўйнаётган икки ҳамюртимиз учун омадли келди. Шомуродов ва Яхшибоев фойдали ҳаракатлари билан жамоаларига 3 очко олиб беришди. Бунинг аҳамиятли жиҳатларига тўхталамиз.

Жозе Моуриньо асосий таркибда Абрахамга имконият бераётганини биласиз. Элдор асосан уни тўлдирувчи вазифасида кўриняпти. "Сассуоло"га қарши беллашувда эса Моуриньо биз кутаётган ишга кўпроқ қўл урди. Ўйин 1:1 вақтида мураббий ўзгартиришлари орқали майдонда бир вақтнинг ўзида Абрахам, Шомуродов ва Эль-Шаарави триосига имконият бера бошлади. Таҳминан 20 дақиқа бу учлик бирга тўп тепди, бунинг меваси 91-дақиқада кўринди: Элдордан ажойиб пас ва Шааравининг голи. Керак вақтда Моуриньо барча қуролларини биргаликда қўллайди ҳам.

Жасур Яхшибоев янги жамоаси "Шериф" сафида ва ниҳоят кўринди. Ўйин 0:0 бўлиб турган вақтда у иккинчи тайм учун майдонга чиқарилди: 1 та голли узатма ва 1 та гол. Энг аҳамиятлиси Яхшибоев мураббий кўзига айни керакли вақтда кўрина олгани. Чунки "Шериф"ни Чемпионлар лигасида зўр рақиблар кутяпти: "Шахтёр", "Интер", "Реал". Ажаб эмас биз Яхшибоевни 15 сентябрь куни "Шахтёр"га қарши учрашувда жамоасининг асосий фигураларидан бири сифатида кўрсак", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 13:53
Зўр бўлар эди. Жасур ЧЛда Шахтиёр, Интер, Реал М ларга қарши майдонга тушса бу ажойиб, агарда ўша ўйинларда ҳам ўзини голлар уриб, яҳши томондан кўрсата олса жуда зўр бўлади ва бу жамоасида узоқ вақт қолмасдан у ҳам кучли 5 кулбларидан бирига ўтиб кетармиди. Жасурда Яҳши имконият мавжуд. У голлар уришда шу йўсинда давом этса бўлди. Келажаги зўр бўлади ўзиучун. Унга ОМАД.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
13/09/2021 13:33
Ha o‘sha kunni sabrsizlik bilan kutyapman

Минбар

Барча блоглар