Достон Турсунов Римда!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Грузияга қарши ўйини олдидан ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинига Хитойда ўйнаётган легионеримиз Достон Турсунов ҳам таклиф қилинганини, аммо машғулотда жароҳат олиб сафдан чиққанини биласиз.

Текширувлар натижасида футболчига жарроҳлик амалиёти зарурлиги маълум бўлганди. ЎФА томонидан Турсуновнинг даволаниши учун италиялик машҳур жарроҳлардан бири Паоло Мариани жалб этилгани ҳақида хабар бергандик.

достон_2

Достон 22 ноябрь куни Римдаги “Villa Stuart” клиникасида операция қилинади. Шу сабабли Турсунов айни пайтда Римда бўлиб турибди. Шу фурсатдан фойдаланиб, Достон Турсунов “Рома” клуби шарафини ҳимоя қилаётган дўсти Элдор Шомуродов билан учрашди. Бу ҳақида Турсунов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган ҳолда Элдор билан бирга тушган расмини жойлади ва унга “дўстим билан кечки сайр” деб ёзган.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" клуби Италия А сериясининг 13-тур доирасида эртага "Женоа" билан ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар