ЕЧЛ 7-тур. Қўшниларимиз ўз уйида “Брюгге” томонидан тор-мор этилди
Улуғбек Хошимов
Учрашув якунланди.
Европа Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичининг 7-турида Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ўз майдонида Белгиянинг “Брюгге” жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўйиннинг 32-дақиқасида Сканкович гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.орадан 6 дақиқа ўтиб белгияликлар етакчиси Ванакен орадаги фарқни иккитага оширди. 74-ва 78-дақиқаларда Верманд ва Мечеленинг голлари ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди. Асосий вақтга қўшиб берилган 2-дақиқада “Қайрат” футболчиси Садибеков ҳисобни биттага қисқартирди. Ўйин якунигача таблода ҳисоб ўзгармади ва “Брюгге” ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйди.

Изоҳлар (0)