ЕЧЛ. "Реал" "Манчестер Сити"га қарши катта ўйинда йирик ғалабага эришди
Bilolbek Imomov
Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ учрашув ўтказди
Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалнинг дастлабки тўқнашувида Альваро Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" ўз майдонида Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Беллашувдаги барча голларга Федерико Вальверде муаллифлик қилди. Уругвайлик футболчи 20, 27 ва 42-дақиқаларда ўз номига голлар ёздириб қўйди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, жавоб учрашуви 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Изоҳлар (0)