Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Насаф"нинг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтирди
"Нефтчи" — "Насаф" учрашувида юзага келган баҳсли вазият юзасидан Эксперт ҳакамлар гуруҳи расмий хулоса берди.
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган мазкур баҳснинг 5-дақиқасида "Насаф" футболчиси тўпни бош билан жамоадошига узатган. Эпизод давомида тўпни қабул қилиб, дарвозани ишғол этган футболчи офсайд ҳолатида бўлган.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, ушбу вазиятда бош ҳакам томонидан қайд этилган офсайд қарори тўғри деб топилган. Шу сабабли голнинг бекор қилиниши адолатли қарор сифатида баҳоланган.
Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар