Эктор Бельерин Испанияга қайтди

"Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди.

Аниқоғи, "Бетис" 26 ёшли испаниялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз бир мавсумга ижарага олди.

Маълумот учун, Бельерин "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Арсенал" сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Эктор ўтган давр мобайнида “канонирлар” таркибида жами 239 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 29 та голли узатма ёздириб қўйган.

Бельерин Испания терма жамоасида 4 та ўйинда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар