Эркин агентга айланган Жаҳонгир Меҳмонов мавсумни қайси клубда бошлайди?

Ўтган йилги мавсум аввалида “Турон” сафига қўшилган ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновнинг жамоаси билан тузган шартномаси тугаган. Шу боис ҳимоячи “Турон” билан хайрлашди.

Футболчи “Турон” таркибида Суперлиганинг 15 та учрашувида майдонга тушди. Қолаверса, Кубок баҳсларининг 2 та ўйинида ҳам майдонга тушди. Кейин эса Жаҳонгир жароҳат туфайли бир нечта учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмади.

Айни пайтда Меҳмонов жароҳатидан фориғ бўлган. Маълум бўлишича, унга айрим жамоалардан таклифлар келиб тушган. Тез орада “Турон”ни тарк этган ўйинчи ўзи учун маъқул вариантни танлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×