Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эрлинг Холанд жамоасининг бу мавсумдаги натижаларига алоҳида тўхталди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Норвегиялик форвард Чемпионлар лигасини ҳам эслади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Xоланд жамоасининг 2025/26 йилги мавсумдаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

"Мавсум биз учун бироз нотекис ўтмоқда. "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди ва бу, албатта, бизни хурсанд қилмайди. Аммо олдинда бизни яна бошқа муҳим ўйинлар кутмоқда", — деди норвегиялик тўпурар.

Сўнгги учрашувда Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонида "Ливерпуль"ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба орқали "шаҳарликлар" Англия Кубоги ярим финалига йўл олди. Эрлинг Xоланд мазкур баҳсда хет-трик муаллифи бўлди.

Айни пайтда "Манчестер Сити" Англия Премьер-лига жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Арсенал"дан тўққиз очко орқада бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ