Эрматов ва Катанец аёллар терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 17-25 сентябрь кунлари мамлакатимиз майдонларида аёллар ўртасида Осиё Кубогининг саралаш босқичи ўтказилади. Мазкур турнирда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун “Бунёдкор” академиясида ўтказилган ўқув-машғулотига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюрди.

ўфа3

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Тайёргарлик жараёнига замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиётига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, футболчиларимизнинг шароитлари ҳақидаги фикрлари тингланди. Эрматов уларга мурожаат қилар экан, аҳиллик, майдонда ва ундан ташқарида бир жамоа эканлигини ҳис этиш, терма жамоа сафида “мен” эмас, балки “биз” деган сўз устувор бўлиши зарурлигини эътироф этиб, агар бунга амал қилинса жаҳон миқёсида ҳам рақобат қила олишимизни айтиб ўтди.

аёллар

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам иштирок этди. Словениялик мутахассис халқаро тажрибадан келиб чиқиб ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ҳамда футбол жамоатчилиги номидан жамоамизга омад тилади.

ўфа

Маълумот ўрнида, вакилаларимиз Жанубий Корея ва Монголия терма жамоалари билан бирга “Е” гуруҳидан ўрин олган.

ЎФА матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар