Асосий мазмунга ўтиш

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимиз Германияга йўл олди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришларича, Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи 31 май – 2 июнь кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Дунёнинг 62 давлатидан энг кучли спортчилар ташриф буюриши кутилаётган ушбу нуфузли мусобақада 16 нафар эшкак эшувчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз билан танишинг:

Вадим Меньков, Николай Липкин, Герасим Кочнев, Бекзод Умаралиев, Артур Гулиев, Эльёр Мамадалиев, Нилуфар Зокирова, Дильноза Раҳматова, Гульбахор Файзиева, Шаҳриёр Маҳкамов, Шоҳрух Азамов, Вильям Ибрагимов, Жавоҳир Нурматов, Алексей Мочалов, Екатирина Шубина, Юлия Борзова

Ушбу мусобақа спортчиларимиз учун жорий йилнинг август ойида Венгрия бўлиб ўтадиган, Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ