Етакчиларимиз бугунги машғулотларга қўшилди (фото)

Миллий терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари “Ал Карамеҳ” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Бу галги машғулотларда жамоа тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Жамоа ихтиёрига Ўткир Юсупов, Азиз Амонов ҳамда Жалолиддин Машарипов келиб қўшилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон термаси мазкур йиғин доирасида 9 октябрь санасида Малайзияга қарши, 12 октябрьда эса Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 

Манба: ЎФА матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)