Евро-2020. Хорватия сўнгги турда плей-офф масаласини ҳал этди, Англия максимал натижа кўрсатди

Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Чехия - Англия учрашуви якунланди. Унда Саутгейт шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳс тақдирини Рахим Стерлинг томонидан киритилган тезкор гол ҳал этди. Грилишнинг узатмасидан кейин Рахим боши билан дарвозани ишғол қилди.

Ғалабадан сўнг 9 очко тўплаган "уч шерлар" пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди. 3-ўриндаги чехияликларда ҳамон плей-офф умиди сақланиб қолмоқда. Улар ҳисобида 4 очко мавжуд.

Шунингдек, Шотландия устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган Хорватия 2-ўрин билан нимчорак финалга йўл олди. Дастлаб, Влашич ҳисобни очган бўлса, МакГрегор орадаги фарқни йўққа чиқарди. Кейинчалик Модрич ва Перишич Хорватиянинг ғалабасини таъминлади.

Чехия

    Чемпионат Европы. Группа D 3-тур

    23/06/2021, 00:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Англия

    • Рахим Стерлинг 12'

    Стадион: Wembley 19104 томошабин

    Бош ҳакам: Artur Dias

    45'
    90'

    • 90+4'

      Учрашув якунланди. Англия биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

    • 90+2'

      Чехларга гол зарур. Бироқ англияликлар бўш келишни истамаяпти.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

    • 88'

      Иккинчи таймда айтарли хавфли вазият кўрмаймиз, чоғи.

    • 86'

      Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаолроқ ўтказмоқда.

    • 84'

      Букайо Сака ўрнига Жэйдон Санчо ўйинга қўшилди.

    • 83'

      Чехиялик футболчининг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 82'

      Иккинчи тайм анча зерикарли темпда ўтмоқда. Бирорта хавфли зарба берилмаяпти.

    • 79'

      Жон Стоунз ўз ўрнини Тайрон Мингзга бўшатиб берди.

    • 76'

      Чехияликлар гол илинжида ҳужумга ўтяпти. Аммо класс ўз сўзини айтмоқда.

    • 74'

      Биргина гол кўп нарсани ўзгартириб юборади. Қайси дарвозага киритилишининг фарқи йўқ.

    • 71'

      Тўп рақибда бўлган пайтда инглизлар эрта прессинг уюштирмоқда.

    • 69'

      Томонларнинг ҳужумлари ўз якунига етмай қоляпти. 

    • 67'

      Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Стерлинг ўз ўрнини Рэшфордга бўшатиб берди. Унга ассист бўлган Грилишни Беллингем алмаштирди.

    • 64'

      Дарида ва Масопуст ўрнига Гложек ҳамда Крал ўйинга қўшилди.

    • 62'

      Жарима майдони остонасида Магуайр рақиб оёғини илиб қолди. Ҳакам яна хатога йўл қўйди ва стандарт белгиламади.

    • 59'

      Рахим Стерлинг воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

    • 57'

      Тўп назорати Саутгейт шогирдлари томонда бўлиб турибди.

    • 54'

      Рахим Стерлинг тезликда рақибидан ўтиб кета олмади.

    • 52'

      Чехлар ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб яхши қаршилик кўрсатяпти.

    • 50'

      Хендерсоннинг узатмасидан сўнг Кейн тўпни тўхтата олмади.

    • 48'

      Тайм бошида чехлар бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо бу ҳеч қандай наф келтирмади.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Бўлимлар оралиғида ҳар икки жамоада ўзгариш: Чехларда  Севчик ўрнига Янкто, инглизлар сафида Райс ўрнига Жордан Хендерсон майдонга тушди.

    • 45'

      Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

    • 43'

      Харри Кейннинг чап оёқда берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Офсайдда турган Стерлинг такрорий зарба беришни истамади.

    • 41'

      Кайл Уокер пас беришни уддалади. Аммо тўп шерикларига қадар етиб бормади.

    • 39'

      Саканинг жарима майдони марказига етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

    • 37'

      Шоунинг зарбасидан кейин рекошет натижасида тўп дарвоза томон йўналди. Вацлик жамоасини голдан сақлаб қолди.

    • 35'

      Томаш Соучекнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Анча хавфли вазият.

    • 34'

      Саутгейт шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда.

    • 32'

      Букайо Саканинг фаол ҳаракатлари жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

    • 30'

      Чехияликлар нисбатан фаолроқ ҳаракат қиляпти. Айни дам гол уларга кўпроқ керак.

    • 28'

      Холеснинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Пикфорд қайтарди.

    • 26'

      Яқин масофадан аниқ зарба йўллаган Кейннинг уринишидан кейин Вацлик хавфни бартараф этди.

    • 24'

      Жарима майдонига оширилган тўпни Уокер дарвозабонга оҳиста ташлаб берди.

    • 22'

      Жамоадоши узатган тўпга Масопуст ета олмади.

    • 20'

      Айни дақиқаларга келиб тўп назорати номинал мезбонларда бўлиб турибди. Эндиги сафар номинал сўзини ишлатмай тўғридан тўғри таъриф беришга рухсат берасиз.

    • 17'

      Такрорий лавҳалар шуни кўрсатдики, ҳакам қарор чиқаришда адашди.

    • 17'

      Жарима майдони остонасида Сака йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

    • 16'

      "Уч шерлар" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

    • 14'

      Патрик Шик ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 12'

      ГОООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

      Грилишнинг узатмасидан кейин Стерлинг боши билан дарвозани ишғол этди.

    • 10'

      Соунзнинг зарба аралаш узатмасига аниқлик етишмади.

    • 7'

      Чехлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўряпти.

    • 5'

      Номинал меҳмонларнинг фаоллиги кўзга ташланмоқда.

    • 2'

      Инглизлар илк дақиқалардан олдинга ўтди. Бирга-бир вазиятдан зарба берган Стерлинг дарвоза устунини пойлади.

    • 1'

      Ўйин бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

    •  

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)