“Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола келаси мавсумни гранд клублардан бири сафида бошлаш имконига эга бўлди.

Манбаларнинг хабар беришича, “Реал”, “Барселона” ва ПСЖ италиялик футболчининг трансфер маълумотларини сўраб, римликларга мурожаат қилган.

Европа чемпионатида ўзини кўрсата олган Спинаццола мусобақа доирасида иккита учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

28 ёшли футболчи “Рома” таркибида 2019 йилдан бери ўйнамоқда. Бунгача тажрибали ҳимоячи “Аталанта”, “Перужа”, “Виченца”, “Сиена”, “Виртус Ланчано”, “Эмполи” ва “Ювентус” каби клубларда тўп тепган.

Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади ва футболчининг трансфери 26 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар