Европа Лигасига ҳуш келибсан, “Челси”!

Омадсиз мавсумдан кейин “Челси” Европанинг нуфузли мусобақасида қатнашиш имкониятинибой берди. Хўш, бунда кимни айблаш керак ва бу клубга қандай таъсир қилади? Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.

Омадсиз мавсум туфайли “Челси” Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу сўнгги уч йилда иккнчиси бўлди. Премьер Лиганинг сўнгги чемпионлари эса бу вақтда бешинчи мавсумини ўтказишга тайёрланишмоқда.

Роман Абрамович клуб бошқарувига 2003-йилда келганидан бери биринчи бор бундай ҳолат кузатилиши ёмон ишорат белгиси ҳисобланади.

Улар яна Европа Лигасига қайтишди, “Ньюкасл”нинг амалдаги мураббийи Рафа Бенитес “Челси” билан 2013-йилда уни ютиб олганди.

“Челси” бу мавсумни анча эртароқ бой берганди. “Кўклар” ўртамиёна жамоалар – “Борнмут”, “Уотфорд”, “Кристал Пэлас”, “Вест Хем” ва “Хаддерсфильд”ларга қарши шунчаки очколар улашди.

Бош мураббий Антонио Конте эса қаторасига тўрт бора давом этган ички мусобақа чемпионлигига барҳам берди. У бундан аввал “Ювентус” билан уч марта Скудеттони ютиб олганди. “Челси”нинг омадсизлигида эса кўпроқ уни айблаш мумкин.

Шунга қарамай, “Стэмфорд Бридж”даги муаммоларда фақатгина унинг бармоғи бор эмас. “Челси” мухлислари 15 йил аввал Абрамович келганидагидек Европа трансфер бозорида унчалик фаол эмас.

Россиялик олигарх ортиқ Манчестер клублари, “Барселона”, “Реал Мадрид” ва “Пари Сен-Жермен”лар билан рақобатлаша олмайди.

“Челси” кейинроқ ўз трансфер сиёсатини ўзгартирди ва “Боруссия Дортмунд” ва “Манчестер Сити”га ўхшаб ёш ва ўсувчи иқтидор эгаларини йиғишга ўтди. Шунга қарамай, бу янги модел ўз мевасини бераётгани йўқ.

Альваро Мората Премьер Лиганинг жисмоний талабларига мос келишда қийинчиликка учради, мавсум стартини ажойиб тарзда ўтказганига қарамай, у барибир Диего Костанинг ўрнини боса олмади.

Тьемуэ Бакойокодан ҳам умидлар катта эди, бироқ унинг ривожланишини Контенинг уч кишилик ярим ҳимоячи билан ўйнаш услуби тўхтатиб қўйди. Дринкуотер ва Росс Барклилар ҳам қийинчилик билан мавсумни тугатди, Заппакоста эса асосий фигурага айлана олмади.

Йил давомида эса Конте ва клуб мутасаддилари ўртасида трансферлар бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлди. Оливье Жиру ва Антонио Рюдигерлар клубга фойда берган бўлсада, 2017-18-йилги трансферлар чемпионликни сақлашда кутилган натижаларни бермади.

“Мен ва клуб айни мақсадларни ўйлаяпмизми, буни билмайман. Мураббий ва клубнинг мақсадлари муштарак бўлиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Яъни жамоани кучайтириш ва футболчиларнинг савияси кабилар. Агарда бу нарса бўлса, сиз Лига Кубогини, Англия Кубогини, Чемпионлар Лигасини ҳам ютиб олишингиз мумкин.”

“Мени мақсадларим катта, аммо менда “Челси”га сарфлайдиган пулларим йўқ. Клуб мақсадларим қандайлигини билади. Сиз бундай типдаги мураббий билан ишлашга қарор қилсангиз, ўз олдига катта мақсадларни қўйган мураббийни оласиз. Ютқазадиганини эмас, ғолиб мураббийни.”

“Челси” бу мавсумда 8 футболчини олиб келди ва шулардан тўрттаси жароҳат билан майдондан ташқарида қолиб кетди. Тактик муҳим аҳамият касб этган Неманя Матични ва ўтган мавсум тўпурари Костани сотиш қарори бир қатор қийинчиликларни туғдирди. Бакойоко ва Мораталар эса уларга муносиб ўринбосар бўла олмади.

Ёзда Манчестер клубларини танламасдан “Челси”ни танлайдиган футболчиларни учратиш қийин бўлса керак. Боиси Манчестер шаҳри клублари футбочиларга Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини тақдим қила олади. “Аристократлар” эса Европанинг элита турнирида қатнаша олмайди.

Конте ҳам мавсум оралиғида клуб бошқарувини тарк этиши эҳтимоли юқори. Унинг ўрнига келадиган мураббий ким бўлиши ҳам ноаниқ. Бироқ асосий даъвогарлар – Маурицио Сарри, Леонардо Жардим ва Массимилиано Аллегрилар келиши мумкин.

 

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!