Европага Аргентинадан зўр ҳужумчи келади

Мадриднинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико” Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари Хулиан Альваресни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Атлетико” скаутлари анчадан бери “Ривер Плейт”  футболчисининг ўйинларини кузатиб келади. “Қироллик клуби” эса ҳужумчи жорий мавсумда ёрқин натижа қайд этганидан кейин унга эътибор қаратди.  

Шунингдек, аргентиналик ҳужумчига “Милан”, “Фиорентина” ва “Ювентус” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилмоқда.

“Ривер Плейт” 2022 йилнинг декабригача шартномага эга футболчини Европага жўнатишга тайёр. Бунинг учун “кўҳна қитъа” клублари 25 миллион евро тўлашига тўғри келади. Альварес жорий мавсумда 30 та баҳсда қатнашиб, 17 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар