ФАКТ! "Локомотив"га қарши охирги 5 ўйинда "Насаф" бир марта ғалаба қозонган холос

"Суперлига-2021" баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ўтган йилларга қараганда, жорий мавсум анча шиддатли баҳсларга бой бўлди. Чемпионликдан ташқари қолган совринли ўринлар сўнгги турда аниқланадиган бўлди. «Насаф» Суперлиганинг сўнгги турида Тошкентнинг гранд жамоларидан бири «Локомотив»ни қабул қилади. Ўзингизга "аждарлар" совринли ўринлар учун курашмоқда.

Қаршиликлар матбуот хизмати жамоаларнинг ўзаро учрашувлари ҳақида статистик маълумотларни тақдим этди.

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 33 бор куч синашган. Устунлик «аждарлар» томонида. Бўлиб ўтган 15 ўйинда "Насаф", 12 беллашувда эса «темирйўлчилар» зафар қучган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи - 44-35га тенг.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар: «Насаф» – «Локомотив» 5:1, «Локомотив» – «Насаф» 5:2.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2021 йили 30 июль куни Тошкентда ўтказган. Бу баҳсда «темирйўлчилар» 2:0 ҳисобида зафар қучган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш ўйиннинг натижаларини ҳавола қиламиз:

30.07.2021 Локомотив — Насаф 2:0
03.12.2020 Насаф — Локомотив 0:0
27.08.2020 Локомотив — Насаф 0:4
17.08.2019 Локомотив — Насаф 1:0
26.05.2019 Насаф — Локомотив 0:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/11/2021 13:27
2 ta Fudbol uynaydigan kamandalarni uyinni kurarkanmizda.