Филипп Лам:

"Бавария" собиқ ҳимоячиси Филипп Лам Мануэль Нойернинг 40 ёшигача футбол ўйнаш истагига изоҳ берди. 

"Мен ишонаманки, Ману шундай қилади. У ажойиб йигит ва жаҳон даражасидаги дарвозабон. Эҳтимол, энг зўридир. Нойер одатда ҳар доим яхши формада бўлади. 

У баъзида майдонда ақлдан оздирадиган ишларни амалга оширади. Шу сабабли, мен бунга аминман", - деди Лам.  

Маълумот учун, 35 ёшли дарвозабон ушбу мавсум мюнхенликлар сафида умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)