Хабарингиз бор, Белградда старт олган бокс бўйича жаҳон чемпионатида вакилларимиз ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқда. Бироздан кейин рингга Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кўтарилади. Унинг жангидан олдин шарҳловчи Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини бошлайди. Биринчи босқичдаёқ унга қарши Олимпиада совриндори Сакен Бибосинов рингга чиқади. Иккиси ҳам тоифа фаворитларидан. Қуръага кўра иккинчи босқичда ҳам ушбу жуфтлик топларга қарши чиқади.

Ҳасанбой 2019 йил апрелидан бери ҳаваскор рингга чиқмаётганди, шу сабабли Бибосинов билан улар аввал тўқнашмаган. Бу эса жанг интригасини янада оширмоқда.

Яқинда Ангренда ўтган йиғин пайти унга шундай савол беришган:

– Ҳозирги ва 2017 йилги ЖЧдаги Ҳасанбойни солиштирса, ким яхши формада?

Жавоб:

– Ҳозирги Ҳасанбой. Гамбургда финалгача борган бўлсам ҳам, Риодан кейин жуда кўп тадбирларда бўлиб машғулотларни ўтказиб юборганим билинган. Бу гал етарли даражада ишладик. Шу жиҳатдан ҳозирги ҳолатим Гамбургдагидан яхшироқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
26/10/2021 20:54
Ҳасанбой омадингни берсин. Сендан фақат ғалаба кутмоқдамиз. Чемпионликни. Олға боссс Ҳасанбой.

Минбар

Барча блоглар