Флорентино Перес: Роналду - аҳмоқ

El Confidencial нашри "Реал" президенти Флорентино Переснинг 2012 йилда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида айтган қаттиқ гаплари ёзилган аудиоёзувни эълон қилди. Ўшанда Роналду “қироллик клуби”да бахтли эмаслигини айтган эди.

"Роналду ақлдан озган. Бу йигит аҳмоқ, у касал. Сиз уни оддий одам деб ўйлайсиз, лекин оддий одам ўзини бунақа тутмайди. Нима учун у ўзини шундай тутади деб ўйлайсиз? Чунки унинг агенти уни назорат қила олмайди. У ҳақиқатни кўрмайди", - деб айтган Перес.

Роналду “Реал” сафига 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган. У Мадриддаги 9 йиллик фаолияти давомида жами 438 та ўйинда майдонга тушди ва 450 та гол урди.

Криштиану 2018 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар