Франция камбэк амалга ошириб, финал йўлланмасини қўлга киритди

УЕФА Миллатлар лигаси ярим финалдан ўрин олган Бельгия - Франция бахси якунга етди ва мазкур учрашувда французлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. 

Биринчи бўлимда Карраско ва Лукакунинг голлари эвазига бельгияликлар олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Бензема ва Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақти якунига яқин Тео Эрнандес олисдан ажойиб зарба йўллаб, амалдаги Жаҳон чемпионларига ғалаба тақдим этди. 

Энди ушбу турнир финалида Испания - Франция бахси гувоҳи бўламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!