Франция Қозоғистонни тор-мор этди, Нидерлания эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

  • 14 ноябрь, 2021, 02:46
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

Ўз майдонида Қозоғистонни қабул қилган французлар 8:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида, Мбаппе покер қайд этган бўлса, Бензема эса дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Рабьо ва Гризманн бир гол муаллифига айланди. 

Tecno

Черногорияга қарши майдонга чиққан Нидерлания бу турда муҳим очколарни қўлдан чиқарди. Дастлаб, Депай ўз голлари билан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Вукотич ва Вужнович учрашув дуранг билан тугашини таъминлаб берди. 

Эстония билан ўйин ўтказган Бельгия ҳам 3:1 ҳисобида ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Бентеке, Карраско ва Азарнинг голлари жамоасига муҳим очколарни тақдим этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!