Франция терма жамоасининг 2 юлдузи ўртасида келишмовчилик бор

Франция терма жамоаси Европа чемпионати нимчорак финал босқичида ўз юришини тўхтатганидан хабарингиз бор.

Маълумотларга қараганда жамоанинг икки юлдузи Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппе ўртасида келишмовчилик бор. "L'Équipe" нашрининг хабарига кўра, ПСЖ футболчиси Гризманнинг миллий жамоадаги ўрнига ҳасад қилади.

Мазкур икки футболчи ўртасидаги муносабатлар 2018 йилги Жаҳон чемпионлигидан бери яхши даражада бўлмаган. Мбаппе Антуандан кўра, Карим Бензема билан яхшироқ муносабатда. Шунингдек, келишмовчиликка Мбаппедаги худбинлик характери ҳам сабаб бўлгани айтилмоқда.

Килиан "уч ранглилар" сафида "Евро-2020"даги барча ўйинларда иштирок этиб, 2 ассист қайд этган. Гризманн ҳам ҳеч қайси учрашувда захирага олинмаган ва ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар