Фрэнсис Нганнуга рақобатчи пайдо бўлмоқда ёхуд "UFC Vegas 30"нинг тўлиқ натижалари билан танишинг!

  • 27 июнь, 2021, 10:21
  • 0
  • MMA

Бугун тонгда UFC промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди. Яъни, "UFC Vegas 30" дея номланган жанг кечаси ташкил этилди. Мазкур оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасидаги россиялик Александр Волков ва ушбу дивизионнинг кашфиётига айланган франциялик Сирил Ган ўртасида бўлиб ўтди. Бутун жанг мобайнида нисбатан фаол ва аниқ ҳаракат қилган Ган якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, оғир вазн тоифасида камерунлик Фрэнсис Нганну чемпион ҳисобланади ва Ган тез орада ушбу дивизион чемпионлиги учун Нганну билан рақобатлашса ажаб эмас!

Шунингдек, турнирда яна бир қатор қизиқарли тўқнашувлар содир бўлди. Қуйида ушбу кечанинг қолган натижалари билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард 

Оғир вазн тоифаси

Таннер Босер (Канада) - Овинс Сент Прю (Гаити). Иккинчи раундда Босер нокаут билан зафар қучди. 

Ўта енгил вазн

Тимур Валиев (Россия) - Раони Барселос (Бразилия). Валиев ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра, ғалаба қозонди.

Ярим ўрта вазн

Тим Минс (АҚШ) - Николас Далби (Дания). Минс ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ ғолиб чиқди. 

Енгил вазн

Ренато Мойкано (Бразилия) - Жай Герберт (Англия). Иккинчи раундда Мойкано бўғиш услуби билан ғалаба қозонди. 

Прелим кард

Ярим оғир вазн

Кеннеди Нзечакву(Нигерия) - Данило Маркес (Бразилия). Нзечакву 3-раундда техник нокаут билан зафар қучди.

Ярим ўрта вазн 

Шавкат Раҳмонов (Қозоғистон) - Мишель Празерс (Бразилия). Раҳмонов иккинчи раундда бўғиш услуби билан ғолиб чиқди. 

Ярим ўрта вазн

Ворли Алвес (Бразилия) - Жеремая Уэлсс (АҚШ). Уэлсс иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди.

Ярим оғир вазн

Марчин Прахнио (Польша) - Исаак Виллануэва (АҚШ). Прахнио техник нокаут эвазига зафар қучди. 

Ўта енгил вазн (Аёллар)

Жулия Авила (АҚШ)- Юлия Столяренко (Литва). Авила учинчи раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди. 

Ярим енгил вазн

Чарльз Роса (АҚШ) -Жастин Жайнес (АҚШ). Роса ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалаба қозонди. 

Енгил вазн

Янси Медейрош (АҚШ) - Дамир Хадзович (Босиния ва Герцеговина). Ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ Хадзович зафар қучди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!