"Фулхэм" футболчилари ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмирни ҳаётга қайтарди

Жорий мавсумда "Фулхэм" АПЛга қайтиш учун асосий даъвогар бўлиб турди. Марк Силва бошчилигидаги йигитлар элитада қайтиш учун барча имкониятларга эга. "Бристол Сити" билан баҳснинг 50-дақиқасида Александр Митрович рақиб дарвозасини ишғол қилгач, голни ногиронлар аравачасида ўтирган болакай билан нишонлашга қарор қилди. Бугунги ҳикоямиз айнан шу йигит ҳақида...

13 ёшли Рис Портер "Фулхэм" жамоасининг ашаддий мухлиси. У эпилепсия ва танасининг ярми фалаж бўлгани боис, ногиронлар аравачасига михланиб қоган. Рис Портерни клуб ардоқлайди. Сиз, жамоанинг расмий сайтига кирсангиз, уни футболчилар рўйхатида учратишингиз мумкин. Марек Родар ва Пауло Газзаниганинг ўртасидаги болакайга эътибор қаратинг!

o34ko34kg34kog34kg34kg

Рис Лондоннинг ғарбий қисмида - Аксбриджда дунёга келган. Касал бўлишига қарамай, футбол билан шуғулланишда давом этмоқда. Унга, бу имкониятни "Фелтхем Биз" жамоаси тақдим этди. "Брентфорд" клуби қошидаги болалар жамоаси Портерни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаб келади. Унга, ўйинларда дарвозани қўриқлаш имкониятини тақдим этади. Болалар мусобақасидаги бир баҳсда, "Фелтхем" клуби бош мураббийи дарвозага Портерни жойлаштирди. Бу воқеани суратга олганлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Ўзининг футбол матчи турли ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан хабар топган болакай, мухлисларнинг реакцияси билан қизиқди. Ачинарлиси шундаки, билдирилган фикрларнинг 90 фоизи негатив эди. Мазах қилинган, таҳқирланган Рис чуқур депрессия ҳолатига тушиб қолди. Унинг аҳволи ҳақида "Эвенинг Стандарт" нашрига интервью берган онаси вазиятга ойдинлик киритди.

"Нега ўрнингдан турмаяпсан? Агар оёқларинг бўлмаса, футбол ўйнаб нима қиласан? Ногиронларга футболда нима бор?" шу ва шу каби турли аянчли изоҳларни ўқиган ўспирин хонасини ичидан қулфлаб олди ва бир неча кун ҳеч ким билан сўзлашмади. Бу воқеа омма юзини кўргач, барча футбол вакиллари уни кўнглини кўтаришга ошиқди. "Челси", "Брентфорд", "Фулхэм", "Эвертон", "Арсенал" клублари расмий хат билан уни ўз жамоасида кўрмоқчи эканлигини маълум қилди. Кўп ўтмай, Рис "Уэмбли"даги фалаж футболчилардан ташкил топган Англия терма жамоаси машғулотида иштирок этиш мақсадида хонасидан чиқди.

Эртаси куни BBC "Фулхэм" базасида шуғулланаётган Рис Портер ҳақида каттагина кўрсатув эфир юзини кўрди. У ўз севимли жамоаси аъзолари билан машқларда иштирок этар экан, бахтдан кўзлари чақнаб турар эди. Клуб ҳимоячиси - Тим Рим Портерни маҳкам бағрига босди. Жонли мулоқот бўлишига қарамай, 13 ёшли болакай йиғлаб юборди.

"Аввалига мен ҳақимдаги инсонларнинг фикрини ўқиб, жуда хафа бўлдим. Мени дард, алам билан ёлғиз қолдирмаган барчага раҳмат. Ҳозир, хайрия ишлари билан шуғулланувчи Сcопе билан ҳамкорликни бошладим. Мақсадим, ўзим сингари имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлаш."

Ўспирин 5 минг фунт хайрия пули жамғаришни ният қилган. "Буни уддала", деб номланган ҳаракат Британияда кенг оммалашиб кетди. У ўз сейвларини ижтимоий тармоқларга жойлашда давом этмоқда. Айни дамда, унинг жамғармасидаги сумма 20 минг фунтдан ошиб кетди. Бу бошланиши холос.
"Фулхэм" клубининг расмий сайтида шундай жумла ёзилган:

"Рис - сен "Фулхэм" клубисан! Биз сен билан фахрланамиз!". "Бристол Сити" билан ўйиндан сўнг, Портер ўз твиттер акаунтида қуйидагича изоҳ қолдирди:

"Ҳа Рис Портер "Бристол Сити" билан ўйинда кутилган натижага эриша олмади, аммо киритилган голни бирга нишонладик. Бу қувончни мен билан баҳам кўрганингиз учун раҳмат. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда ҳам муҳим."

bl5454plp4l5

Дарҳақиқат, бу негатив коммент сабабли ўз ҳаётига қасд қилмоқчи бўлган ўспириннинг ажиб ҳикояси эди. Ҳаёт жуда қисқа. Уни салбий нарсалар учун сарфлашдан тийилинг. Атрофга боқинг! Дунё гўзаликка тўла.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!