Футбол қироли касалхонадан чиқди

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле касалхонадан чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.

"Мен уйга қайтганимдан жуда хурсандман. Альберт Эйнштейн касалхонасининг бутун жамоасига миннатдорлик билдирмоқчиман. Улар инсонпарварлик ва самимий ҳаракатлари туфайли менинг омон қолишимни таъминладилар. Жуда кўп хабарлар юбориб, менинг ҳаётим ҳақида қайғурган барчага раҳмат", - деди Пеле.

Сентябрь ойининг бошида 80 ёшли бразилиялик футболчи йўғон ичакдаги ўсмани олиб ташлаш учун операция қилинган эди. Кейинчалик орадан бир неча кун ўтиб, у яна касалхонага ётқизилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)