"Futures Cup" турнири. Тўрт ғалаба, бир мағлубият!
Бангкок шаҳри халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда
Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. Кечаги дастурдан 5 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган эди.
-51 кг вазнда бўлиб ўтган бугунги биринчи баҳсда, Назокат Мардонова қозоғистонлик Аийм Танкибаевага имкон қолдирмади. 5:0.
-54 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Сабрина Чакоманова Шимолий Корея вакиласи Жон Ун Гёнгга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.
Абдуғани Ёрқинжонов мусобақадаги иккинчи баҳсини ҳам ғалаба билан якунлади. Бу сафар -50 кг вазнда ливиялик Омар Абдулваҳҳаб биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратилди.
-48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Мафтуна Мусурмонова қозоғистонлик Ассилай Муратдан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.
-60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Рушанабону Исоева Янги Зеландия вакиласи Брооке Миллерга имкон қолдирмади. 5:0.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)