Футзал бўйича Ўзбекистон термаси БААга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Ўртқолик ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 29–31 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади.  

Баҳодир Аҳмедов бўлажак йиғинларга 16 ўйинчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Ардус»), Акмалжон Ҳазраткулов («Дўстлик-AIN»);

Ўйинчилар: Артур Юнусов («Ардус»), Машраб Одилов («Ардус»), Константин Свиридов («Олмалиқ»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Даврон Чориев («Ардус»), Ҳусниддин Нишонов («Нафис»), Давронжон Абдураҳманов («Ардус»), Анасхон Раҳматов («Ардус»), Ихтиёр Ропиев («Максам-Чирчиқ»), Дилмурод Шавкатов («Ардус»), Алан Аминов («Ардус»), Хушнур Эркинов («Ардус»), Акбар Усмонов («Олмалиқ»), Ботирбек Ризаев («Максам-Чирчиқ»).

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!