Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги муҳим ўйинини қайси телеканал намойиш этади?

Бугун футзал бўйича Литвадаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқич баҳслари давом эттирилади. Биз учун 3-тур учрашуви жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўйинда имкониятни бой бериб турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. Энди бугун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3 очкоси бор Мисрга қарша баҳс юритади.

Квартетимиз пешқадами Россия эса Гватемала билан беллашади. Икки ўйин ҳам Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Ўзбекистоннинг Мисрга қарши учрашуви "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Самад
18/09/2021 18:04
Омад йигитлар.