Гаттузо АПЛ клубини бошқариши мумкин

"Милан" ва "Наполи" клубларининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Calcio Mercato тарқатган хабарга қараганда, италиялик мутахассис "Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюснинг ўрнини эгаллаши мумкин. Манбага кўра, АПЛ клуби раҳбарияти жамоанинг ҳозирги устозидан норози ва аллақачон унга ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.

Маълум бўлишича, айнан Гаттузо бу лавозимга асосий даъвогар. Жорий ёз Женнаро "Тоттенхэм"ни бошқаришга яқин эди, лекин томонлар ўзаро келиша олишмади.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузонинг охирги иш жойи у икки ойдан камроқ вақт бошқарган "Фиорентина" эди. Унинг қўл остида жамоа бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)