Гвардиола "Барселона"даги инқироз ҳақида гапирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола сўнгги пайтларда "Барселона"да юзага келган инқирозли вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Барселона" сўнгги ўн йил ичида чемпионатларда ва кубокларда ғалаба қозонди ҳамда Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб бора олди ва шу сабабли биз ҳозирча асабийлашмаслигимиз керак.

Агар биз азоб чекишимиз ва оғир кунларни бошдан кечиришимиз керак бўлса, унда биз буни бошдан кечиришимиз керак. Кейин албатта яхши кунлар келади. Ҳаёт шуниси билан қизиқ.

Ҳозир “Барса”да жуда яхши директорлар кенгаши ва ажойиб мураббий бор. Биз Хави билан ҳали шахсан учрашганимиз йўқ, лекин у "Барселона"ни яхши кўради ва уни кўтара олади.

Биз сабр қилишимиз керак. Жамоа ишлай бошлагач, яна ғалаба қозонади”, - деди 2008 йилдан 2012 йилгача Каталония клубида ишлаган испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!