Гвардиола: Ҳамманг кет!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола муҳим ўйин олдидан футболчиларига икки кунлик дам берди. Бу ҳақда журналист Пол Херст хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Манчестер Сити” мураббийлар штаби фақат енгил тикланиш машғулоти ўтказган ва шундан сўнг таркибга икки кунлик қўшимча дам бериш мақсадида ўйинчиларни тарқатиб юборган.
Англия Премьер-лигасининг 33-тур доирасидаги “Манчестер Сити” ва “Арсенал” учрашуви 19 апрель куни бўлиб ўтади. Бу баҳс чемпионлик масаласига ойдинлик киритади.
Агар Хосеп Гвардиола шогирдлари “канонирлар”ни мағлубиятга учратса, манчестерликларда рақиб билан тенглашиб олиш имкони пайдо бўлади.
Ҳозирги пайтда “Арсенал” 70 очко билан мусобақа жадвалда пешқадам бўлиб турибди ва “шаҳарликлар”дан олти очко олдинда боряпти. Аммо Гвардиола жамоасида захирада битта ўйин бор.
“Манчестер Сити” футболчилари “Арсенал”ни мағлуб этган ҳолда, 31-турнинг қолдирилган учрашувида “Кристал Пэлас”ни ҳам енгишига тўғри келади.

Фикрлар