Shatskix: Husanovni bu futbolchi bilan solishtirmang!
Украина оммавий ахборот воситиалари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Киевнинг “Динамо” жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шачкихнинг интервьюсини эълон қилди. Унда машҳур юлдуз айни пайтда “Пари Сен-Жермен”да ўйнаётган украиналик легионер Илья Забарний ва “Манчестер Сити” футболчиси Абдукодир Хусановни солиштириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий юлдузи. Тошкентлик йигит қисқа вақт ичида “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига кириб, Пеп Гвардиола қўл остида ой ўйинчисига айланмоқда. У фаолиятда бу қадар тез ўсишга қандай эришди?
- Биласизми, мен доимо Александр Зинченко мисолини келтираман. У ҳам қадамма-қадам ўсган: бу ерда ўйнади, у ерда мустаҳкамланди, кейин эса “Манчестер Сити”, сўнг “Арсенал”га ўтди. Шундай ҳолатлар бўлади ва шунақа имкониятларга тайёр бўлиш керак.
Ҳусанов ҳақиқатан ҳам топ-даражадаги ҳимоячи. Албатта, кўпчилик учун бу ғалати эшитилади: Ўзбекистон ва Англиянинг кўп карра чемпиони “Манчестер Сити”... Буни қабул қилиш бироз қийин.
Аммо нега бундай бўлмалиги керак? Унинг трансфери орқали ҳамма ўзбек бозорига эътибор қарата бошлади. У ерда эса ҳақиқатан ҳам иқтидорли ва жуда яхши даражадаги футболчилар бор.
Ўз ўйини билан Ҳусанов у ерга бекорга бормаганини исботламоқда. У захирада ўтирмаяпти. Гвардиола ўзига ўзи душман эмас. У Ҳусановга ярим йил мослашиш имконини бериши мумкин эди, аммо йўқ, Ҳусанов ўйнаяпти ва ўйнаганда ҳам жуда ишончли ҳаракат қиляпти.
Мен уни 16 ёшидаёқ кўрганман. У вақтда у озғин, кўзга ташланмайдиган бола эди. Аммо сўнгги бир ярим-икки йил ичида у жуда катта ўсиш қилди, ҳам жисмонан, ҳам фикрлаш жиҳатидан. Абдуқодир “Ланс”да жуда яхши ўйнади ва бу трансферни тўлиқ муносиб равишда қўлга киритди. Ким қаттиқ меҳнат қилса ва мақсад қўйса, албатта унга эришади.
- Бир вақтлар Гвардиола Ҳусанов ва Забарний ўртасида танлов қилгани ҳақида ёзишганди. Якунда Забарний ПСЖга ўтди, у ерда ҳозир ўйин амалиётида муаммоларга дуч келмоқда, Ҳусанов эса “Манчестер Сити”да асосий ўйинчига айланди. Ўзбек ҳимоячиси украиналик футболчидан қай жиҳатлари билан устун?
- Илтимос қиламан, уларни солиштирманг. Бу мутлақо бошқа жамоалар, бошқа лигалар ва услуб жиҳатидан ҳам турлича ҳимоячилардир. Ҳусанов Парижда қандай ўйнаган бўларди, Забарний Манчестерда қандай ўйнарди, биз буни билмаймиз.
Ҳа, охирги пайтларда Забарнийнинг ПСЖда ишлари ҳар доим ҳам яхши кетмаяпти. Баъзи ўйинларда у яхши ўйнамайди, бошқаларида эса жамоани ҳақиқатан қутқариб қолади.
- Демак, Ильяга барқарорлик етишмаяптими?
- Мен барқарорлик йўқ, деб айтмасдим. Қараб улгураётган ўйинларимга кўра шундай фикрдаман. Чунки футбол жуда кўп, яна ўз ишларимни ҳам қилишим керак. Илья у ўз даражасини ушлаб турибди. Ҳамма хато қилади. Фақат хато нархи турлича.
Ҳужумчи хато қилса – ҳеч гап эмас, ўйин давом этаверади. Аммо ҳимоячи хато қилса бўлмайди, чунки у охирги ҳимоя чизиғи. Бу ерда максимал ишончлилик керак. Мен Илья жуда ёмон ўйнаяпти ёки доимий равишда хатолар қилаяпти, деб айтмаган бўлардим. Шунчаки улар Ҳусанов билан мутлақо бошқача – ҳам антропометрияси, ҳам ўйин тузилиши жиҳатидан катта фарқ бор.

Fikrlar