Гвардиола икки футболчи учун тўрт юлдузни сотишга қарор қилди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз шогирдлари орасида Ҳарри Кейн ва Жек Грилишни кўрмоқчи. Бу икки трансферни амалга ошириш учун “шаҳарликлар”га камида 250 миллион фунт керак бўлади.

Керакли маблағни жамғариш учун чемпион жамоа тўрт нафар юлдузидан воз кечишга тайёрлигини билдирди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, ёзги трансферлар вақтида Риёд Маҳрез, Раҳим Стерлинг, Бернарду Силва ва Эмерик Лапортни сотиб юборилади. Бу футболчилар орасида Маҳрез ва Стерлинг асосий таркибдаги жойини йўқотган ва ўтган мавсум асосан захирадан ўйинга қўшилди.

“Шаҳарликлар” олдида турган энг мураккаб вазифа эса, бу футболчиларга харажат қилишга тайёр бўлган жамоаларни топиш ҳисобланади. Шунингдек, клуб зарур бўлса, бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусни ҳам  трансферга қўйиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар