Гвардиола Месси ва Роналду гегемонлигини синдирган ўйинчини олади

“Реал”ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёзда Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин. Маълумки, хорватиялик футболчи Мадридга келгунга қадар “Тоттенхэм” сафида порлаган эди.

Лука Модричнинг ёши ўтиб қолаётган бўлса-да, жисмоний ҳолати ва ўйин сифати аъло даражада. Ҳатто, “Реал” раҳбарияти ҳам ёзда эркин агентга айланадиган футболчининг шартномасини узайтириш истагини билдирмоқда.

Шунга қарамай, Хосеп Гвардиола тажрибали футболчини Англияга қайтаришни истаяпти.

Модрич 2018 йили “Олтин тўп”ни қўлга киритиб, бу совринни олишда Криштиану Роналду ва Лионель Месси гегемонлигига чек қўйган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар