Гвардиола ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

“Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиоланинг ўрнига “Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерсни олиб келмоқчи.

Гвардиола 2023 йилнинг ёзида амалдаги шартномаси якунланганидан кейин мураббийлик фаолиятидан бироз дам олмоқчилигини маълум қилган. Кейинроқ, испаниялик мутахассис терма жамоалардан бирини бошқаришни режалаштиряпти.

Брендан Рожерс ҳам “Манчестер Сити” бош мураббийлигини қабул қилишга тайёр. Тажрибали мутахассис айнан шу мақсадда “Ньюкасл” таклифини рад этди. У 2023 йилнинг ярмидан “шаҳарликлар”ни қабул қилиб олишга тайёр.

Брендан Рожерснинг “тулкилар” билан шартномаси 2025 йилгача давом этади. Агар у Манчестерга келидиган бўлса, клуб “Лестер”га маълум миқдорда бадал пули тўлаши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар